Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Францияда Mirage 2000 қирувчи самолёти тасодифан заводга бомба ташлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: РИА Новости»

Фото: РИА Новости»

Ҳодиса 10 апрель куни Луара департаментида юз берган. Франция ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита самолёти Ножан-сур-Верниссон аҳоли пункти устидан учиб ўтаётган вақтда, улардан бири бомбасини тушириб юборган. Бомба Faurecia компаниясига тегишли завод устига бориб тушган. Оқибатда икки киши жароҳатланган.

Франция ҳарбий-ҳаво кучлари вакилининг сўзларига кўра, заводга тушган бомба машғулотлар учун мўлжалланган ва унда портловчи модда бўлмаган, уни Реймс яқинидаги полигонга ташлаш режалаштирилган эди. Ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентдаги боғчада болалар оёғига игна тиқилгани ортидан икки киши жаримага тортилди
Дунё
Лукашенко Каховка ГЭСни украиналиклар атай портлатганини айтди ва бунинг “сабабини” келтирди
Маҳаллий
Тошкент вилоятида каналда оқиб кетган 5 ёшли боланинг жасади топилди