Илҳом Алиев Озарбайжонда ўтказилган навбатдан ташқари президент сайловида ғолиб бўлди, деб ёзади «ТАСС». Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, у овозларнинг 86,09 фоизини қўлга киритган.
Ушбу маълумот бюллетенларнинг 67 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан кейин эълон қилинди. 100 фоиз бюллетенлар бўйича дастлабки маълумот эса яқин соатлар ичида ошкор этилади.
Мамлакатдаги бош давлат лавозими учун курашни 11 апрель куни саккиз нафар номзод олиб борди. Илҳом Алиевнинг номзоди ўзи раҳбарлик қиладиган ҳукмрон партия — «Ени Азербайжан» («Янги Озарбайжон») партиясидан илгари сурилди.
Экзитпол маълумотларига кўра, уни сайловчиларнинг 80 фоиздан ортиғи қўллаб-қувватлаган. 2013 йил октябрида ўтказилган аввалги сайловларда унга сайловчиларнинг 84,54 фоизи овоз берган эди.
Изоҳ (0)