Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Петроград туманида жойлашган кемасозлик заводида портлаш юз берди. Портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва яна 11 киши жабрланган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Маълум бўлишича, пайвандлаш цехида қурилиш нарвонларида қайта таъмирлаш учун кема жойлаштирилган. Бўяш ишлари чоғида газ-ҳаво аралашмаси портлаб кетган, ёнғин юз бермаган.
Изоҳ (0)