Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида бир оиланинг 5 аъзоси уйда тайёрланган консерва маҳсулотидан заҳарланди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
9 апрель куни соат 16:00 атрофида Ёмонтуп маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган Ш.Исаев, унинг турмуш ўртоғи, 1977 йилда туғилган М.Исаева ва уларнинг 3 нафар фарзанди уй шароитида тайёрланган помидор тузламасини истеъмол қилган.
Шундан сўнг соғлиқлари ёмонлашиб, касалхонага ётқизилган.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)