Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси Тошкент ва Сиэтл ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатилганлигининг 45 йиллиги ва Наврўз байрамига бағишлаб АҚШда ўтказилган тадбирларда иштирок этди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Фото: UzDaily

Ташриф давомида бир нечта иқтисодий музокаралар ҳам ўтказилди. Хусусан, Boeing корпорацияси вакилларининг маълум қилишича, компания 2020 йилга қадар Ўзбекистонга яна тўртта Boeing 787 Dreamliner самолётини етказиб беради. Ҳозирда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» иккита Boeing-787 Dreamliner самолётидан фойдаланмоқда.

Сиэтлга ташриф якунларига кўра, Ўзбекистонга сайёҳларни жалб қилиш бўйича тажриба алмашиш юзасидан Visit Seattle ташкилоти билан ҳамкорлик меморандум имзоланди.