«Ўзстандарт» агентлиги томонидан истеъмол маҳсулотларини синовдан ўтказишга оид янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
«Шу пайтгача сифатсиз маҳсулотларни аниқлаб, ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини тугатиш тартиби қатъий белгиланмаган эди. Янги лойиҳа маҳсулотни лаборатория текширувидан ўтказиш, хулосаларни оммага эълон қилишниназарда тутади. Натижалар ягона ахборот порталига жамланади», — деди агентлик ходими Жамолиддин Мелибоев.
Сўнгги бир йил ичида «Ўзстандарт» агентлигига сифатсиз маҳсулотлар борасида 132 та мурожаат келиб тушган. 217 та тадбиркорлик фаолияти тугатилган.
Лойиҳага асосан агентлик ҳамда ОАВ иштирокида бозор ва супермаркетларда назорат харидлари ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)