«МММ» молиявий пирамидасининг маъмурияти унинг асосчиси Сергей Мавродининг ўлимидан сўнг лойиҳа ёпилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Premium Times нашри хабар бермоқда.
«МММ» раҳбарлари сўзларига қараганда, Мавродининг вафотидан сўнг барча ўйланган нарсаларни ҳаётга татбиқ этишга ишонч йўқлиги сабабли фаолиятни давом эттиришдан маъно йўқ.
«Сергей Мавродининг кўлами мислсиз. Шу сабабдан тизимни усиз давом эттиришга ҳар қандай уриниш шубҳасиз омадсизликка учрайди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)