Аргентинанинг Ла-Пампа провинциясида енгил моторли самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Ҳодиса Кума-Кума ва Пельегрини шаҳарлари ўртасида парвоз қилаётган Piper PA-34 Сенеcа енгил моторли самолёти билан юз берган.
«Самолёт бортида бўлган беш киши ҳалок бўлди. Мутахассислар ҳодиса жойига етиб борган», — дейилади хабарда.
Самолёт ҳалокати сабаблари ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)