Жанубий Корея прокуратураси мамлакатни 2008—2013 йилларда бошқарган президент Ли Мён Бакка нисбатан коррупция бўйича айбловни илгари сурмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Айбловлар Жиноят Кодексининг 16 та, хусусан порахўрлик, пул ўзлаштириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, лавозимини суиистеъмол қилиш, сайлов қонунчилигини бузиш каби пунктларга асосланган», — дейилади хабарда.
Ли Мён Бакни ҳибсга олиш ҳақидаги ордер 22 март куни прокуратура сўровига кўра берилган эди. Ҳозирда Ли Мён Бак дастлабки ҳибсга олиш марказида сақланмоқда.
Прокуратура судга асос сифатида 80 минг бетли тергов ҳужжатлари ва бошқа материалларни юборган. Ли Мён Бакнинг адвокатлари бир неча ўнлаб бетларда ўз позицияларини баён этган.
Прокуратура собиқ президентни камида 10 миллион доллар пора олганликда гумон қилмоқда.
Изоҳ (0)