Россиянинг Новосибирск шаҳридаги 4-сонли касалхонада ота-онаси юз ўгирган саккиз ойлик қизчани ураётган тиббий ходим видеога тушиб қолди. Ушбу видео «ВКонтакте» ижтимоий тармоғида эълон қилинди.
Гувоҳ аёлнинг маълум қилишича, у шапалоқ овозини ҳам эшитган. Тахмин қилинишича, тиббий ходим қизчани урган.
Ижтимоий тармоқда эълон қилинган видео тергов органлари эътиборига тушган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)