Германиянинг Падерборн шаҳрида истиқомат қилувчи 26 минг киши Иккинчи жаҳон уруши йилларига оид бомба туфайли эвакуация қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
1,8 тонна вазнга эга Британия бомбаси бир ярим ҳафта муқаддам бир уй боғида топилган эди.Бомба 80 сантиметр чуқурликда бўлиб, унинг детонацияси катта вайроналикларга олиб келиши мумкин эди.
Шаҳар маъмурияти бомбадан 1,5 километр диаметрдаги ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолини эвакуация қилди. Эвакуация қилинган муассасалар орасида иккита шифохона, бир нечта қариялар уйлари ва университет бор эди.
Ҳар йили Германияда ўртача 5,5 мингта портламаган бомба зарарсизлантирилади. Мамлакат ҳудудида ҳали ўн минглаб бундай бомбалар борлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)