ИИБ ходимлари Тошкент халқаро аэропортида Санкт-Петербургдаги нотариус идорасидан қирғизистонлик фуқаронинг паспортини олиб қўйган андижонлик шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
2018 йил 27 март куни Андижон вилояти Шаҳрихон тумани А.Қаҳҳор кўчаси 8-уйда яшовчи, 1994 йилда туғилган С.Зияев Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган нотариус идорасида Қирғизистон фуқаросига тегишли чет давлатларига чиқиш паспорти ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини эгаллаб олиб, воқеа жойидан яширинган.
У 2018 йил 1 апрель куни Сергели туманида жойлашган Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Изоҳ (0)