Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 5 апрель куни Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги Гулсарой кўчасида (Қорақамиш 1/4) жойлашган мих ишлаб чиқариш цехида юз берган ёнғин ҳақида расмий маълумот берди.
«5 апрель куни соат 18:57 да Тошкент шаҳар ИИББ ЙХБга Қорақамиш 1/4 мавзеси, Гулсарой кўчаси 5-уйда жойлашган қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган цехда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. Воқеа жойига 8 та ёнғин хавфсизлиги хизмати махсус машиналари етиб келди. Аланга ярим соат ичида қамраб олиниб, соат 19:50 да тўлиқ бартараф этилди», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ёнғин оқибатида цехнинг 200 кв.м майдони зарар кўрган. Жабрланганлар йўқ. Ҳалокатга электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)