Март ойида Ўзбекистон Украина шакарининг асосий харидори бўлди, деб ёзади Spot Украина шакар ишлаб чиқарувчилар миллий уюшмаси маълумотларига таяниб.
Ўзбекистон Украинадан 23,5 минг тонна шакар импорт қилган. Бу мамлакатнинг бутун шакар экспортининг 50 фоизига тенг.
Таққослаш учун, Россия бутун 2017 йил давомида Ўзбекистонга 109 минг тонна шакар жўнатган.
Изоҳ (0)