• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Узумини еб, боғини суриштирмаслик керакми? Ёхуд «Деҳқон бозори» деҳқон учунми ё олибсотар учун?

    Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги «Узумини еб, боғини суриштирмаслик керакми? Ёхуд ‘Деҳқон бозори’ деҳқон учунми ё олибсотар учун?» сарлавҳали мақола эълон қилди. Уни тўлиғича келтириб ўтамиз.

    Фото: «Zamin.uz»

    Фото: «Zamin.uz»

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги «Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Сирдарё вилоятида тузилган махсус ишчи гуруҳ уйма-уй юриб, фуқароларнинг томорқадан қандай фойдаланаётганини атрофлича ўрганмоқда.

    – Маҳалламиздаги 1 минг 950 хонадонда 8 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади, – дейди Гулистон шаҳар «Янги ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Султонали Орифжонов. – 26 кўп қаватли уйда 420, ҳовлили уйларда 1 минг 460 оила яшайди. Ҳудудимизда биттадан умумтаълим мактаби, чет тилига ихтисослаштирилган лицей, мактабгача таълим муассасаси, 224 тадбиркорлик субъекти фаолият юритади.

    Раис бу ерга келишимиздан мақсадни билгач, бизни ҳовлили уйлар томон бошлади. Ёш-у қари — барча томорқада меҳнат қилмоқда. Кимдир мевали дарахт кўчати ўтқазаётган бўлса, бошқаси уруғ сепаётир. Биров помидор, булғор қалампири экаяпти, яна кимдир бақлажон кўчати ўтқазмоқда.

    Кўча деворидан иссиқхонаси кўриниб турган хонадонлардан бирининг эшигини тақиллатамиз. Oппoқ соқолли мўйсафид, «Хуш келибсизлар, қани марҳамат!» деб бизни ичкарига бошлади.

    – Бу киши меҳнат фронти фахрийси Абдурашид бобо Худойназаров бўладилар, – таништиради оқсоқолни маҳалла раиси. – Ҳув иссиқхонада ишлаётган – кенжалари Алишер, ёнидаги унинг турмуш ўртоғи Гулчеҳрахон.

    – Ёшлари 91 да бўлса-да, ҳали ота меҳнатдан қолганлари йўқ, – қўшиб қўйди раис Абдурашид бобонинг қўлидаги ип ва қайчига ишора қилиб.

    – Яратганга шукур, 2 ўғил, 4 қизимдан 90 га яқин набира ва чеваранинг бобосиман, – дейди отахон. – Ҳозир бири ўқишга, бошқаси ишга кетган. Бўлмаса улардан иш қолармиди менга. Болалар помидор боғлаши учун ип қирқиб ўтирибман-да. Шуни ҳам иш дейдиган бўлсаларингиз...

    – Беш йил муқаддам отамнинг қистови билан 6 сотихли томорқада иссиқхона барпо этдик, – дейди Алишер Худойназаров. – Кам бўлмадик. Бу йил ҳам қиши билан етиштирган кўкатларимизни сотиб, ҳозиргача 15 миллион сўм даромад қилдик. Ўрнига помидор экдик. Худо хоҳласа, май ойида ҳосил оламиз, ўрнига бодринг экамиз.

    – Помидордан қанча даромадни кўзлаяпсиз?

    – Ҳа энди, бу ёғи Яратгандан, ҳар тугул 45—50 миллион сўм атрофида даромад қилсак, керак.

    – Демак, йилига тўрт марта ҳосил оларкансиз-да?

    – Йўғ-э, уч марта. Бир чорак кўчат етиштириш, ерга ишлов, дам бериш, иссиқхонани қиш мавсумига қайта тиклашга кетади.

    – Маҳалламиздаги 1 минг 460 томорқали хонадоннинг бирортасида бўш турган ер йўқ, – дейди ишонч билан раис мақсадимизни англагандек. – Юринг, бошқа бир манзарани кўрсатаман. Мана бу ерда зовурдан бозорга ўтиладиган кўприк бор эди. Шунинг атрофини бозордан чиқадиган чиқиндилар билан тўлдириб ташлашибди. Бозорқўмга чиқиндиларни олиб ташлашни айтган эдик, муаммо ечимини сал бошқачароқ ҳал қилибди-да, барака топгурлар. Чиқиндини экскаваторда тупроқ билан кўмдириб, кўприкни бузиб ташлашибди...

    Мамлакатимизнинг ҳудуди кичик ва аҳолиси кам вилоятларидан бири бўлган Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳри ҳам, бозори ҳам, табиийки, унчалик катта эмас.

    Шаҳар четидаги деҳқон бозори ўтган йили янгидан бунёд этилиб, фойдаланишга топширилган. Замонавий бозорнинг савдо расталари юртимизда етиштирилган турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўла. Аммо, расталарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган жойлар нимагадир бетартиб экани харидорнинг таъбини хира қилиши турган гап.

    Аслида, ҳар қандай бозор ё савдо дўконида, биринчи навбатда, харидор учун қулайлик яратилиши, унинг танлаш имконияти бўлиши ва, аввало, харидор манфаати ўйланиши лозим. Бу ерда шу жиҳатлар унчалик эътиборга олинмаган шекилли, унда-бунда норози кайфиятда тўнғиллаб кетаётган харидорларни учратиш мумкин. Чунки, бозорда бир маҳсулот нархи ҳар хил бўлиши мумкин-ку?! Бинобарин, харидорда бир растадан бошқасига осонгина ўтиш учун қулайлик бўлиши керак.

    Бозор оралаб ҳали у, ҳали бу растадаги маҳсулотлар нархини суриштирамиз.

    – Укроп, кашнич, петрушка, кўк пиёзнинг боғи 500 сўмдан. Саримсоқпиёз, редисканинг боғи 1000 сўмдан. Нечтадан берай?

    – Ўзингизнинг томорқаданми?

    – Э-э, ука, узумини енг-у боғини сўраманг! Домда томорқа нима қилсин, Чиноздан эрим олиб келган, «свежий»...

    Ростдан ҳам, олма Бахмалдан, кўкат Чиноздан, узум водийдан келтирилган ва ҳоказо. Эътибор қилдингизми, ҳаммаси бошқа вилоятлардан олиб келинади. Табиийки, бу маҳсулотлар нархига ҳам таъсир қилади. Ахир «Деҳқон бозори»да деҳқоннинг ўзи бўлмагандан кейин бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас-да. Бу бозорда «ўз томорқамдан» деб турган деҳқонни учратмайсиз. Беихтиёр савол туғилади: «Деҳқон бозори» деҳқон учунми ёки олибсотар учун? Гулистон шаҳридаги ҳовлили оилалар томорқасида етиштирилаётган маҳсулот шаҳарликлар эҳтиёжини тўла қондира олмаслиги табиий. Лекин вилоятда яна 2 шаҳар, 8 туман ҳам бор-ку?!

    Вилоят аҳолиси томорқадан қандай фойдаланмоқда, етиштирилаётган маҳсулотларни қаерда сотаётир? Шу саволга жавоб излаб, Гулистон шаҳрининг шундоқ биқинида жойлашган Мирзаобод тумани Наврўз маҳалласига йўл олдик.

    Наврўз Мирзаободдаги энг намунали, обод маҳаллалардан. Лекин бу ерда яшовчи баъзи фуқароларнинг томорқага, ерга эътиборсизлигидан дилингиз хуфтон бўлади. Тўғри, бу ерда ҳам томорқасига ишлов бериб, экин экиб, ўз эҳтиёжидан ортиғини бозорда сотаётган, миллионлаб сўм даромад қилаётганлар ҳам бор. Аммо, бир неча сотих томорқанинг умрини зое ўтказаётган, бебаҳо неъмат бўлмиш сувни исроф қилаётганлар, айни пайта ночорликдан томорқа қилолмаётганлар ҳам йўқ эмас-да!

    Ҳовлилардан биридаги «ҳовуз»ни кўриб, «балиқчилик хўжалигини ҳовлида ташкил қилаётган экан-да» деган фикр хаёлимиздан ўтди.

    – Эрим оламдан ўтгач, иқтисодий жиҳатдан қийналиб қолдик, – дейди хонадон соҳибаси Феруза Эркабоева. – Уч болани ёлғиз ўзим зўрға боқаяпман. Ариқдан ҳовлига тошаётган сувни тўсиш учун тупроқ тўктиришга ҳам, 10 сотих ерни ҳайдатишга ҳам пул керак. Маҳалла раиси ўзи билиб, ёрдам қилай демайди. Бева бошим билан ёрдам сўраб борсам, боши очиқ аёлман, гап-сўздан қўрқаман.

    Бу ҳолатда бирор нарса дейишга ақлимиз ожиз. Шу боис, унинг ечимини Мирзаобод тумани раҳбарлари ҳукмига ҳавола қилишни мақсадга мувофиқ топдик.

    Наврўз маҳалласи Зомин кўчасида истиқомат қилувчи Янгибой Эсонбоевнинг томорқаси нақ 25 сотих. Аммо, шунча ҳосилдор ерга бир дона ҳам гиёҳ экилмаган. Янгибой акадан бунинг сабабини сўрасак, «қўл сал калталик қилиб, 150-—00 минг сўм маблағ топилмай, ер ҳайдовсиз қолди, кўчат ҳам сотиб ололмадик-да, ука», деди. Ваҳоланки, ҳали қурилиши битмаган уйнинг савлати, яна бир уйга етадиган қилиб тахлаб қўйилган қурилиш материаллари бунинг аксини кўрсатмоқда.

    Шундай ҳолатга 10 сотихли ерга эгалик қилаётган Илҳом Холиқулов томорқасида ҳам гувоҳ бўлдик. «Уй ёнидан ариқ тўлиб сув оқиб турган бўлса, нега томорқага бирор экин экмагансиз?» деган саволимизга, у киши: «ер меники, хоҳласам экаман, хоҳламасам йўқ. Солиғини тўлаяпманми, бўлди-да!» дея жавоб берди. Афсуски, айрим юртдошларимизда собиқ тузумдан қолган боқимандалик, ўзибўларчилик, манманлик каби иллатлар гарчи кам бўлса-да, ҳамон учраб турибди. Уйда ишга яроқли 3—4 киши бўлса-ю, бир неча сотих томорқа қаровсизликдан хор бўлиб ётса?

    05.04.2018, 17:07   Изоҳ (0)   30091
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистон компанияси Ўзбекистонга MEGA савдо марказлари тармоғини ва автомобиль брендларини олиб кирмоқчи

    05.04.2018, 16:51

    Тошкент шаҳри дўконларида сотувга қўйилган янги маҳсулотлар

    05.04.2018, 16:42

    Ўзбекистонда фуқароларнинг депутатларга мурожаатларини қабул қилувчи «Мулоқот» мобил дастури ишлаб чиқилди

    05.04.2018, 16:29

    4 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган Ставрополдаги ЙТҲ жойидан фото ва видео

    05.04.2018, 16:17

    2017 йилда Ўзбекистонда қарийб 2 тонна наркотик мусодара қилинди

    05.04.2018, 16:09

    Бухорода 60 ёшли фуқаро ўғли ва куёви билан бирга ўғриликка тушди

    05.04.2018, 16:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.