2017 йилда Ўзбекистонда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний тарқатилиши билан боғлиқ 5429 та жиноят фош этилди. 2016 йилда эса бу кўрсаткич 6646 га тенг эди. Бу рақамлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказининг йиллик таҳлилий шарҳида келтирилди, деб ёзади UzDaily.
Гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларнинг 2233 таси наркотик сотиш, 553 таси — гиёҳванд моддалар контрабандаси, 1142 таси — гиёҳванд моддаларга эга ўсимликларни ноқонуний етиштириш билан боғлиқдир.
Ҳисобот даврида 1,99 тоннадан ортиқроқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинди, бу 2016 йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 56 фоизга камроқ демакдир.
Хусусан, ўтган йили 12,43 кг килограмм героин (2016 йилда — 107,75 килограмм), 797,9 килограмм афюн (2016 йилда — 1 тонна 446,8 килограмм), 916,6 кг марихуана (2016 йилда — 883,2 килограмм), 78,5 килограмм гашиш (2016 йилда — 241,1 килограмм), 188,2 килограмм кўкнор (2016 йилда — 862,8 килограмм) ҳамда 361,7 грамм (2016 йилда 579 грамм) янги психоактив моддалар ва бошқа синтетик наркотиклар мусодара қилинди.
Изоҳ (0)