Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 6 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5—7, кундузи 15—17 даража илиқ бўлади, деб ёзади ЎзА.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 3—8 даража илиқ, Устюртда кечаси 5—10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади. Хоразм вилоятида кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5—10, кундузи 13—18 даража илиқ, чўл ҳудудида кечаси 0—5, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Кечаси 5—10, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8—13, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7—12, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Тошкент вилоятининг 2000 метрдан баланд ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1—6 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)