Ўзбекистонликлар фикрича, маҳаллий мобил алоқа операторларида чексиз интернет-трафикли тариф режаси етишмайди. Бу ҳақда «Mobinfo.uz» ўзи бир ой давомида олиб борган сўров натижаларига таяниб маълум қилди.
«Мобил алоқа операторларида айнан қандай тариф етишмайди?» — деган саволга 337 киши жавоб берди, уларнинг 47 фоизи чексиз интернет-трафикли тариф режаси учун овоз берди.
Овозлар сони бўйича иккинчи ўринда — абонент тўловисиз тариф (29 фоиз). Нашр қайд этишича, Ўзбекистондаги ҳеч бир мобил операторда ойлик абонент тўловисиз тариф мавжуд эмас.
Сўров иштирокчиларининг яна 16 фоизи UZ домен ҳудудидаги бепул трафикли тариф режаси учун овоз берди.
Ниҳоят, овозларнинг 8 фоизи суҳбатлар учун сониябай тўлов тўланадиган тариф режаси учун берилди.
Изоҳ (0)