Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 1 апрель куни ташлаб кетилган яна бир чақалоқ топилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни соат 22:00 атрофида 17-даҳа, 1-уй олдида матога ўралган 7-10 кунлик соғлом қиз чақалоқ топилди. Гўдак Учтепа туманидаги она-бола шифохонасига жойлаштирилди.
Унинг онасини аниқлаш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкентнинг Сергели туманида 3 ой ичида 3 нафар чақалоқ ташлаб кетилгани билдирилганди.
Изоҳ (0)