Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридаги ресторанлардан бирида 31 март, шанба куни 190 га яқин одам иштирокида бўлиб ўтган тўй зиёфатидан сўнг республика юқумли касалликлар касалхонасига овқатдан заҳарланган одамлар келтирила бошлади, деб ёзади «Интерфакс».
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, ресторандаги заҳарланиш оқибатида жабрланганлар сони айни пайтда 150 кишига етган.
«Бишкекда 139 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган, 89 киши касалхонага ётқизилган, улардан 19 нафари болалар. Бундан ташқари, Иссиқкўл вилояти Чўлпонота шаҳар касахонасига 11 киши жойлаштирилган», — дейилади хабарда.
Заҳарланганларнинг барчаси ўртача оғирликдаги аҳволда, улар зарур даволанишни олмоқда.
Ҳозирда ресторан текширилмоқда, озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар олинган. Ресторанда санитария қоидаларига риоя қилинмаганлиги тахмин этилмоқда, бу тасдиқланса, ресторан ёпилиши мумкин.
Изоҳ (0)