«Қозоғистон гўзали» танловида ғолиб бўлиб, 3 миллион тенге (тахминан 9400 доллар) мукофот пулини қўлга киритган 16 ёшли Альфия Ерсайин бу пулларни нимага сарфлашини айтди, деб ёзади «Nur.kz».
«Ғолиб бўлганимдан жудаям хурсандман, бу мен учун катта шараф. Ҳаммага, ота-онамга раҳмат. 3 миллион тенге мукофот пулининг бир қисмини хайрияга сарфламоқчиман, бир қисмини ота-онамга ёрдам сифатида бермоқчиман», — деди Альфия танловдан сўнг.
Қиз ўз миллионларининг бир қисмини хайрия жамғармасига, шунингдек, қариялар уйига ва болалар уйига беради.
Пул мукофотидан ташқари, «Қозоғистон гўзали» чексиз фитнес-абонемент ва дизайнерлик либосларини қўлга киритди.
Изоҳ (0)