Кувайтда икки автобуснинг тўқнашиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 4 киши яраланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса пойтахт Ал-Кувайт шимолидаги Artel Highway шоссесида рўй берди. Автобуслар ишчиларни ташиётганди.
Фуқаро мудофааси хизмати воқеа жойига келиб, автобусларда қамалиб қолган 4 нафар ишчини қутқарди. Улар касалхонага етказилди.
Бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум қилинмади.
Изоҳ (0)