160 дан ортиқ жанубий кореялик машҳур санъаткорлар КХДР пойтахти Пхеньяндаги Катта Театрда концерт берди, деб ёзади «РБК» Yonhap агентлигига таяниб.
Концертга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин, унинг синглиси ва рафиқаси, шунингдек, КХДР Олий халқ йиғини президиуми раиси Ким Ён Нам ташриф буюрди.
1500 кишилик зал лиқ тўлди. Пхеньянга иккита чартер рейси билан учиб келган артистлар орасида турли жанрларда куйлайдиган машҳур хонандалар, шу жумладан, Жанубий Корея поп-юлдузлари ҳам бор эди.
Таъкидланишича, Пхеньянда жанубий кореялик қўшиқчиларнинг концерти 2005 йилдан буён биринчи марта ўтказилган.
Изоҳ (0)