Россиялик йирик тадбиркорлар ўз ўлимидан кейин уларнинг пулларини васиятномалари бўйича тақсимлайдиган хусусий жамғармаларни яратиш имконини берувчи воситага эга бўлади. Бунда гап мерос жамғармалари ҳақида бормоқда, улар ҳақидаги қонун лойиҳаси Россия Давлат думаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди, деб ёзади СNG Today.
Аввалроқ ўз активларини ёки уларнинг катта қисмини хайрияга беришга тайёрлигини бир нечта россиялик бизнес-магнатлар, шу жумладан, миллиардер Алишер Усмонов билдирган эди.
Бундай турдаги жамғармани яратишга эҳтиёж бир неча вақтлардан буён мавжуд бўлиб келмоқда, дейилади хабарда. Масалан, «Норникел» компанияси раҳбари Владимир Потанин 2010 йилдаёқ ўз бойлигини жамоатчилик эҳтиёжларига бериш ниятини маълум қилган эди. Аммо Россияда тегишли қонунчилик бўлмагани сабабли, ўз активларини хайрияга бермоқчи бўлган бизнесменлар мерос масалаларини кўпинча Бирлашган Қиролликда расмийлаштиришига тўғри келарди.
Изоҳ (0)