Мексиканинг Акапулько шаҳрида нишонланган Пасха намойиши вақтида отишма содир бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Нохуш ҳодиса икки нафар эркак автомобилни ўғирлаб кетишга урингани сабаб юзага келган.
Нашр маълумотларига кўра, жиноятчилардан бирини полициячилар отиб ташлаган бўлса, иккинчиси автомобиль ичида ҳалок бўлган.
Намойиш иштирокчиларидан ҳеч бирига жароҳат етмаган.
Изоҳ (0)