Лондоннинг Станстед аэропортида ёниб кетган автобус сабаб 100 дан ортиқ рейс бекор қилинди. Бу ҳақда Independent нашрига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Маълум қилинишича, шаттл-бас (shuttle-bus) деб номланувчи махсус автобус аэропортдаги автотураргоҳда ёниб кетган. Хавфсизлик нуқтаи назаридан аэропортдаги 15 мингга яқин одам эвакуация қилинган. Шунингдек, маълум бўлишича, учиш-қўниш йўлагида бўлган самолётга терминалга қайтиш буйруғи берилган.
Нохуш ҳодиса натижасида 100 дан ортиқ рейслар бекор қилинган ёки қолдирилган.
Изоҳ (0)