Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида икки нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди ва яна уч киши жароҳат олди. Бу ҳақда Khaama Press агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Нохуш ҳодиса 31 март куни соат 7:30 да содир бўлган. Портловчи қурилма мамлакат қуролли кучларига тегишли автомобиль яқинлашганида ишлаб кетган. Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, портлаган қурилма магнитли мина бўлган. Ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар шахси аниқланмоқда.
Ҳозирда бирор бир террорчилик гуруҳи портлаш бўйича масъулиятни ўз зиммасига олганича йўқ.
Агентликнинг таъкидлашича, сўнгги вақтларда Қандаҳорда хавфсизлик бўйича вазият бироз яхшиланган, бироқ жангарилар ҳамон маҳаллий аҳоли ва ҳарбийларга ҳужум уюштиришни давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)