Озарбайжон Кемероводаги «Қишки олча» савдо марказида содир бўлган ёнғин оқибатида жабрланганларга 1,8 тонна гуманитар ёрдам тақдим этди. Бу ҳақда Кемерово вилояти маъмуриятига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Озарбайжондан гуманитар ёрдам 30 март куни етиб келди. Уни Ҳайдар Алиев (мамлакат собиқ президенти) номидаги жамғарманинг вакиллари Озарбайжон халқи номидан чуқур ҳамдардлик рамзи сифатида олиб келди. Гуманитар ёрдам жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар оиласига тақдим этилади», — дея маълум қилди маъмурият.
Эслатиб ўтамиз, 25 март куни Кемероводаги савдо марказида содир бўлган ёнғин оқибатида 64 киши, шу жумладан, 41 нафар бола ҳалок бўлган, 69 киши жабрланган.
Изоҳ (0)