БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Ғазо секторидаги тўқнашув оқибатида ҳалок бўлган одамлар юзасидан мустақил текширув ўтказишга чақирди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Шунингдек, у мазкур можарога алоқадор бўлган барчани қурбонлар сони янада кўпаймаслиги учун ҳеч қандай ҳаракатларни амалга оширмасликка чақирмоқда», — дейди бош котибнинг вакили Фархан Хак.
Эслатиб ўтамиз, Исроил ва Ғазо сектори чегарасида содир бўлган тўқнашув оқибатида 14 киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)