БМТ экспертлари эълон қилган янги ҳисоботда айтилишича, жаҳондаги биохилма-хиллик 2050 йилга келиб сезиларли даражада қисқаради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳисоботда Европа, Шимолий ва Жанубий Америка, Африка, Марказий Осиё ҳамда Осиё – Тинч океани минтақасидаги вазият ва бу ерлардаги экотизимларга таҳдидлар баён этилади.
Жануби-Шарқий Осиёда 2050 йилга келиб коралларнинг 90 фоизи йўқ бўлиб кетади. Глобал исиш суръатининг қисқариши ҳам ёрдам бермайди. Агар балиқчилик миқёси ҳозирги даражада қолса, 2048 йилга келиб балиқ ресурслари қолмайди.
2100 йилга қадар Африкадаги жониворлар ва қушларнинг ярми қирилиб кетади. Африкадаги кўлларнинг қуриши ўсимликлар ададининг ҳам қисқаришига олиб келади.
Америкада эса биохилма-хиллик аллақачон 35 фоизга қисқарган. 2050 йилга келиб бу рақам 40 фоизга етади.
Изоҳ (0)