Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров тўғридан-тўғри эфирда федерал қидирувга берилган собиқ маслаҳатчиси Шаа Турлаев билан бўлиб ўтган учрашувини кўрсатди. Видео Қодировнинг «ВКонтакте»даги расмий саҳифасига жойланди.
Республика раҳбари ўз таниши билан тушлик қилмоқчи бўлган Benoy қишлоғидан тўғридан-тўғри трансляция олиб борди. Дастлаб Қодиров обуначиларига ўзлари ўтирган жойдан кўриниб турган тоғ манзаларини ва ёзилган дастурхонни кўз-кўз қилди, сўнг бирга овқатланиб ўтирган ошналарини ҳам кўрсатди. Хасавюрт собиқ мери Сайгидпаша Умаханов ва сиёсатчи Иса Ямадаевга нисбатан суиқасд ташкиллаштирилиши ҳақидаги иш бўйича 2010 йилдан буён федерал қидирувда бўлган Турлаев ҳам кадрга тушиб қолди.
«Энг яхшиларнинг энг яхшилари», — дея кадр ортида изоҳлаб турди Қодиров ўз танишларини видеога олар экан.
Изоҳ (0)