Италия парламенти юқори палатасига илк марта аёл киши раҳбар этиб тайинланди, деб хабар беради «Вести.ru».
«Италия, олға» партияси вакили Мария Элизабетта Альберти Казеллати 240 та овоз тўплаб ушбу лавозимга сайланди.
Казелатти 71 ёшда. У Берлусконининг энг яқин тарафдори ҳисобланади. Аёл муқаддам вазирлар ўринбосари лавозимида меҳнат қилган, 2001 йилдан бошлаб эса парламентга сайланиб келар эди.
Сенат раиси мамлакат бошқарувидаги иккинчи шахс ҳисобланади.
Изоҳ (0)