АҚШ президенти Дональд Трамп ГРУ полковниги Сергей Скрипал ва унинг қизи Британияда заҳарланганига жавобан россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборишга тайёр. Бу ҳақда Bloomberg маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Президент Трамп АҚШдан ўнлаб россиялик дипломатларни чиқариб юборишга ҳозирлик кўрмоқда», — деди нашр манбаси.
Трамп бу юзасидан 26 март, душанба куни баёнот бериши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Европанинг 20 давлати Россия дипломатларини чиқариб юборишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)