Американинг Пенсильвания штатидаги мактаблардан бирида ўқувчилар отишма юз берганда фойдаланиш учун тошлар билан қуроллантирилди, деб хабар беради Buzzfeed News.
«Эндиликда мактаб синфларига киришга уринган қуролланган шахслар тошлар билан қуролланган ўқувчиларимизни кўради», — дейди мактаб директори Дэвид Хельсель.
Ҳозирда мактабдаги ҳамма синфда тошлар билан тўлдирилган челаклар мавжуд. Болалар тошлардан ўзлари истаган пайтда фойдалана олмайди.
Қайд этилишича, бу қарор Флоридадаги мактабда юз берган отишмага жавобан қабул қилинмаган. У икки йил давомида тайёрланган.
Ҳукумат ва айрим ота-оналар бу қарорни маъқулламаган. Улар болалар хавфли кимсаларга тош отиб ўзларини ҳимоя қилишга мажбур бўлмасликларига умид боғламоқда.
Изоҳ (0)