Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси, Президент Давлат маслаҳатчиси, сенатор Қаҳрамон Қуронбоев Наманган вилоятининг Поп туманидаги хонадонларда ўрганиш олиб бориш давомида Найманча маҳалласида истиқомат қилувчи 14 ёшли Муҳаббат Нурматовани ўз оталиғига олди. Бу ҳақда Иттифоқ ахборот хизмати хабар бермоқда.
«Шу куни хонадон томорқасига ишлов берилиб, 20 туп гилос кўчатлари ўтқазиб берилди. Шунингдек, рўзғор учун бир қоп ун ва 10 дона товуқ тақдим қилинди. Тез кунларда эса Муҳаббат замонавий ноутбук эгасига ҳам айланади», — дейилади Иттифоқ ахборотида.
Қайд этишларича, Муҳаббатнинг отаси етти йил аввал Россияга кетиб, дом-дараксиз йўқолган. У ҳозирги вақтда онаси ва синглиси билан бирга яшаб келмоқда.
Изоҳ (0)