Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги Аҳиллик кўчасида 20 март куни соат 23:00 атрофида қариндошлар ўртасида жанжал юзага келди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
1979 йилда туғилган Ў.Турғунов уйдаги можаро асносида бирга яшаган жияни, 1995 йилда туғилган Б.Турғуновнинг юзига қўли билан уради ва у боши билан ерга йиқилади.
Б. Турғунов 21 март куни касалхонага ётқизилди, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, 22 март куни ҳаётдан кўз юмди.
Ў.Турғунов қўлга олинди.
Изоҳ (0)