Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 март куни Покистон президенти Мамнун Ҳусайнни Мустақиллик куни билан табриклади, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.
Покистонда мустақиллик куни 1956 йилдан буён нишонланиб келинаётган миллий байрам ҳисобланади.
1956 йилнинг 23 март санасида Покистон доминиони (1947 йилгача Британия империясига кирган, формал жиҳатдан мустақил бўлган давлат) Ислом республикасига айланган. Ўшандан буён 23 март санасида Покистоннинг мустақил мусулмон давлатга айлангани нишонлаб келинади.
Изоҳ (0)