Наврўз муносабати билан Самарқанд вилоят ИИБ ходимларининг бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳозирги вақтда пенсияда бўлган собиқ ходимлар ҳолидан хабар олди ва уларга байрам совғалари улашди.
Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Хабар беришларича, совғалар асосан кам таъминланган, оғир хасталикка чалинган, хизмат вақтида ногиронлиги бўйича нафақага чиққан собиқ ички ишлар органлари ходимларига тарқатилган.
Изоҳ (0)