Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида Россия Федерациясининг алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин ҳамда Россия Федерацияси президентининг жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникациялар бошқармаси маслаҳатчиси Дмитрий Фатихов билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзМТРК раиси Алишер Хўжаевнинг Facebook’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Учрашувда Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Владимир Тюрденев иштирок этди.
Томонлар рақамли технологиялар замонида оммавий коммуникациялар соҳасидаги ҳамкорлик юзасидан музокара олиб борди ва оммавий ахборот воситалари, жумладан телерадиоэшттириш соҳасининг турли йўналишларидаги ривожланиш масалалари бўйича фикр алмашди.
Томонлар Россия телеканаллари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокараларни давом эттириш бўйича келишиб олди.
Изоҳ (0)