Marjory Stoneman Douglas мактабини қўриқлаш топширилган Бровард округи шерифининг ўринбосари, офицер Скотт Петерсонинг отишма вақтидаги хатти-ҳаракати жамоатчилик ва шерифф Скотт Исраэлнинг кескин танқидига сабаб бўлди. Бу ҳақда Washington Post нашрига таяниб, Forum Daily хабар берди.
Ҳозирда истеъфога чиқарилган ва ўз ҳаракатлари учун терговда бўлиб турган Петерсон отишма мактаб ичида эмас, балки ташқарисида содир бўляпти деб ўйлаганини маълум қилди. Петерсоннинг айтишича, шу сабабли у ташқаридан «тактик ҳолатни эгаллаган» ва вазиятга баҳо беришга уринган.
Кузатув камераси томонидан ёзиб олинган видеода отишма бошланиши билан Петерсоннинг бино бўйлаб тез юриб кетаётганини, шундан сўнг кўчада туриб, ҳеч нима қилмаганини кўриш мумкин.
Петерсоннинг адвокати окрук шерифи томонидан «видео барчаси қай тарзда бўлганини кўрсатиб турибди» дея билдирган изоҳига жавоб беришни истамади.
Эслатиб ўтамиз, 14 февраль куни Флориданинг Паркленд шаҳрида содир бўлган отишма оқибатида 17 киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)