Ёқутистонда ҳавога кўтарилган Ан-12 самолётининг люк тавақаси тушиб қолди, оқибатда эса унинг бортидаги олтин қуймалари ерга сочилиб кетди, деб хабар беради «ТАСС».
Люк тавақасининг узилиб тушганини пайқаган экипаж аъзолари самолётни аэропортга қайтаришга қарор қилди. Натижада самолёт Ёқутистондан 12 километр узоқликдаги Маган қишлоғига муваффақиятли қўндирилди.
Қайд этилишича, ҳодиса юз берган пайтда самолёт бортида 10 тоннага яқин олтин ва платина қуймаси бўлган. Люк тавақаси очилиб кетганида уларнинг бир қисми учиш йўлагига тўкилиб кетган. Самолётга бриллиант ҳам ортилган бўлиши мумкин.
Ҳозирги пайтда ёзги учиш майдони яқинидаги ҳудуд ўраб олинган. Ҳодиса сабабларини аниқлаш мақсадида текширув олиб борилмоқда.
Хабарда қайд этилишича, самолётни парвозга экипаж аъзолари ҳисобланувчи техниклар тайёрлаган.
Изоҳ (0)