Россиянинг Су-25СМ ҳужумкор самолётлари Тожикистондаги қўмондонлик-штаб машғулотлари давомида шартли ноқонуний қуролли тузилмаларга ракета зарбалари берди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ёрдамчиси Ярослав Рошчупкин маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«6 та Су-25СМ ва 2 та Су-24МР разведкачи самолёти Қирғизистон ва Челябинск вилоятидаги авиация базаларидан Душанбе яқинидаги Айний аэродромига етказилди. Марказий ҳарбий округ оператив-тактик авиацияси Тожикистон ҳарбий-ҳаво кучлари бўлинмалари билан биргаликда ҳаводан икки армия қуруқликдаги қўшинлар бўлинмаларига ёрдам берди. Армиялар республиканинг Хатлон вилоятидаги Ҳарбмайдон полигонида шартли жиноий гуруҳларни қамалга олиш ва йўқ қилиш бўйича ўқув-жанговар вазифаларни бажарди», — деди Рошчупкин.
Шартли жангарилар тузилмаларига зарбалар давомида учувчилар 100 дан ортиқ бошқарувсиз авиация ракеталарини йўллади.
Изоҳ (0)