Россиянинг Ямал-Ненец автоном округидаги Гид қишлоғида яшовчи эркак оқ айиқни ўлдирганликда айбланмоқда ва жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Ўлдирилган оқ айиқнинг териси Россия география жамияти экспедициясининг иштирокчилари томонидан Карс денгизида жойлашган Вилкиц оролидаги ташландиқ метеостанция биносида топилган.
Полиция ва қўриқхона инспекторлари ҳодиса жойидан Гид қишлоғида яшовчи браконерни тегишли рухсатномасиз милтиқ, ўқ-дори ва порох билан топган.
Изоҳ (0)