Сингапур дунёдаги энг ақлли шаҳарлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Рейтинг Juniper Research компанияси ва Intel корпорацияси томонидан тузилган. Уни тузишда таҳлилчилар интернет технологияларининг ривожланиши, уларнинг жамият ҳаётидаги асосий соҳаларга, инфратузилмага ва соғлиқни сақлаш тизимига кириб бориш даражасини ҳисобга олган. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.
Шунингдек, экспертлар юқори технологияларнинг жамоат хавфсизлигини сақлаш ва ишлаб чиқаришда қўлланилишига ҳам эътибор қаратган. Сингапур тўртта йўналишда ҳам устунлик қилган: мобиллик, соғлиқни сақлаш, жамоат хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш.
Тадқиқотда таъкидланишича, Сингапур кекса кишиларнинг соғлиғини кузатиш ва тез тиббий ёрдам ҳақида хабар беришга имкон берувчи қурилмалар билан таъминлаш борасида юқори натижаларга эришган. Шаҳарда амалга киритилган транспорт оқимини бошқариш тизими ҳайдовчиларга бир йилда 60 соатни тежашга имкон беради.
Иккинчи ўриндан Лондон жой олган. Нью-Йорк, Сан-Франциско, Чикаго, Сеул ва Токио мос равишда кейинги ўринларни эгаллаган.
Изоҳ (0)