Франциянинг Шарқий Пиренея департаментида вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар бермоқда.
Ҳодиса 13 март, сешанба куни кечки пайт Перпиньян шаҳрида содир бўлди.
Ҳаво кемаси қулаши оқибатида вертолётнинг 70 ёшли учувчиси ва 30 ёшли йўловчи ҳалок бўлди.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)