Дания шаҳзодаси Николай моделга айланди ва агентлик билан шартнома имзолади. 18 ёшли йигит бу қарори билан бутун оиласини ҳайратда қолдирди. Бироз аввал у Лондондаги модалар ҳафталиги доирасида бўлиб ўтган Burberry модалар уйининг намойишида иштирок этган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Николай Дания шаҳзодаси ва Монпез графи мақомига эга бўлиб, қиролича Маргретнинг катта набираси ҳисобланади. Шунингдек, у ҳисоб бўйича тахтга даъвогарлар орасида еттинчи ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, шаҳзода Николай қиролликдан молиявий таъминот олмайди. Бундан ташқари, у шаҳзоданинг расмий мажбуриятларини бажармайди.
Изоҳ (0)