Германиянинг Франкфурт шаҳрида яшовчи эркак чиқинди идишидан 500 евролик купюралар билан тўлдирилган жомадон топиб олди. У топилмани полицияга олиб боришга қарор қилган. Полицияда маълум бўлишича, пуллар ҳақиқий бўлмаган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Полиция томонидан хабар қилинишича, умумий қиймати саккиз миллион евро бўлган пулларнинг сифати яхши бўлса ҳам, улар муомалада қўлланилиш учун эмас, балки казиноларда ёки ўйинларда фойдаланиш учун мўлжалланган.
Изоҳ (0)