Ўзбекистон Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида 15 март куни Олий Мажлис Сенатининг «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналари, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш» тўғрисидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳа муҳокамаси 30 мартгача давом этиши, шу санадан сўнг у қабул қилиниши кутилмоқда.

Қарор лойиҳасига тўй ва маъаракаларни ўтказиш бўйича низом лойиҳаси ҳам илова қилинган бўлиб, унинг 7-бандида тақиққа тушиши кутилаётган тўй атрофидаги тадбир ва маросимлар рўйхати келтирилган.

Расм: «Дарё»

Бу тақиқ ва чекловларни бузган шахслар жавобгарликка тортилади — Сенат қарори лойиҳасида Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларга бир ой муддатда оилавий тадбирлар ўтказиш тартибига риоя қилмаганлик учун тегишли жавобгарликни белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиши вазифасини юклатиш ҳам кўзда тутилган.