Сурхондарё вилояти ҳудудида учта тоғ туризми кластерини ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бойсун тоғ туризми кластери тумандаги Омонхона, Дарбанд қишлоғи ва Зовбоши тоғли ҳудудини қамраб олади.
Сариосиё ва Узун туманларидаги Хонжиза тоғ тизмалари ёнбағри ҳамда Сариосиё туманидаги Сангардак қишлоғи ҳудудида Сариосиё тоғ туризми кластери фаолияти йўлга қўйилади.
Шеробод тоғ туризми кластери таркибига Шалқон қишлоғи, Хўжаикон туз кони атрофи ва ҳудуддаги анорзор ҳамда бошқа мевали боғ-роғлар киритилади.
Вилоятда ташкил этиладиган кичик туризм зоналарида янги меҳмонхоналар, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа иншоотлар қурилади. Замонавий муҳандислик инфратузилма объектлари барпо этилади.
Изоҳ (0)