Остонада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг илк маслаҳат учрашуви бошланди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.
Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Сўранбай Жеенбеков, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон иштирок этмоқда. Туркманистон президенти Гургангули Бердимуҳамадев олдинроқ режалаштирилган олий даражадаги йиғилишлари сабаб учрашувга кела олмади, унинг ўрнига Туркманистон Мажлиси раиси Акжа Нурбердиева иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остонага Қозоғистон президенти билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)